Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғ танда – соғлом ақл
10:21 / 2022-04-11

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида инсон саломатлигини мустаҳкамлашга оид тарғибот ва спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари, беморлар ва уларнинг яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда мутахассислар турли касалликлар, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи омиллар, семизликдан сақланиш, соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатлар тўғрисида сўз юритди.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бадан тарбияни имкон даражасида ҳар куни, шу билан бирга очиқ ҳавода ўтказса, яхши самара беради. Саломатликни мустаҳкамлашнинг энг самарали йўлларидан бири жисмоний тарбия ҳисобланади. Тиббиёт бирлашмасида бошланган тадбир "Бобур" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига кўчди. У ерда маҳалла фаоллари ва маҳалла аҳли иштирокида "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" шиори остида спорт- соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди. 

Ўтказилган саломатлик тадбирида "Соғлом овқатланиш ярмаркаси", "Саломатлик майдончаси", “Фитобар”, "Тоза қўллар", "Жисмоний фаолликни ошириш" тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тиббиёт ходимлари томонидан аҳолига соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, спорт билан мунтазам шуғулланишнинг фойдалари бўйича маълумот берилди.

 

Ш.Суяров, ЎзА