English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Содир бўлган вазиятга ойдинлик киритилди
17:24 / 2024-02-20

Олмалиқ шаҳридаги саноат зонаси ҳудудида жойлашган янги қурилаётган 3-сонли Мисни бойитиш фабрикасида темир конструкциялар сурункали қор ёғиши натижасида қулаб тушган.

Содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида воқеа жойида қурувчи компаниясининг 32 нафар ишчиси (барчаси Ҳиндистон Республикаси фуқаролари) жабрланган, улардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. 

Айни вақтда содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳи тузилган. 

Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. Бундан аввал ижтимоий тармоқларда мазкур воқеага оид видеолар тарқалган эди. 

А. Мусаев, ЎзА мухбири