Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Содда, равон ва самимиятга йўғрилган асар
22:28 / 2021-12-14

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида таниқли публицист Исмат Хушевнинг «Оқланмаган ишонч қиссаси» номли китобининг тақдимоти ўтказилди.

Кенг жамоатчилик, ёзувчи, шоирлар ва публицистлар иштирок этган мазкур тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид очиб, бугунги кунда адабиёт соҳасида ижодкорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

[gallery-5084]

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли адабиётшунос Иброҳим Ғафуров «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида Исмат Хушев билан ишлаган даврларини эслаб, журналистнинг кўтарган долзарб мавзуларини алоҳида эътироф этди.

Ушбу китоб биографик саргузашт йўналишда ёзилган бўлиб, унда зиддиятли воқеа-ҳодисалар, айрим таниқли сиймолар тақдири содда, равон ва самимий тарзда тасвирланган. 

Бу ҳужжатли-бадиий қиссанинг бош қаҳрамони муаллифнинг ўзи. Унда адиб ҳаёти ва ижодий фаолиятида кўрган-кечирганларини бадиий бўёқларда ифода этади.

Исмат Хушев қаламига мансуб ушбу китоб Анвар Икром муҳаррирлигида, “Vodiy Media” нашриётида чоп этилган.

Дилобар МАМАТОВА, ЎзА