Собиров Шахзод Озод ўғлининг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Халқ таълими муассасаларини рақамли технологиялар асосида самарали ривожлантириш” мавзусида
Собиров Шахзод Озод ўғлининг 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” ихтисослиги бўйича “Халқ таълими муассасаларини рақамли технологиялар асосида самарали ривожлантириш” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертaция иши ҳимояси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.13/30.12.2019.Т.07.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 24 январь куни соат 11:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 108-уй. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети E бино 101-хона.
Тел.: (99871) 238-64-15
e-mail: info@tuit.uz