Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Собир ТУРСУНОВ: “Ушбу касаллик умумхалқ миқёсида курашишни талаб этади”
17:20 / 2019-11-29

Тадбирда мамлакатимизда аҳолининг барча қатламлари орасида ОИТС касаллигини олдини олиш ва даволаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

1 декабрь – Бутун жаҳон ОИТСга қарши кураш куни!

Пойтахтимиздаги Сергели тиббиёт коллежида Сергели туман ОИТСга қарши кураш маркази билан ҳамкорликда “1 декабрь – Бутун жаҳон ОИТСга қарши кураш куни”га бағишланган, “Мен – ОИВ профилактикаси тарафдориман” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда туман тиббиёт бирлашмаси ва даволаш-профилактика муассасалари ходимлари, ички ишлар идоралари вакиллари, маҳалла фаоллари, педагоглар ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

photo5406748365896658060.jpg

photo5406748365896658068.jpg

Тадбирда мамлакатимизда аҳолининг барча қатламлари орасида ОИТС касаллигини олдини олиш ва даволаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

– ОИТС касаллигига қарши курашиш бўйича мамлакатимизда мустаҳкам қонунчилик асослари, моддий техника базаси яратилган, – деди Сергели тиббиёт коллежи директори Собир Турсунов. – Бироқ, ушбу касалликка қарши умумхалқ миқёсида, ҳамма ва ҳар бир фуқаро онгли равишда ҳамжиҳатликда курашиши талаб этилади. Шу нуқтаи назардан ОИТС тўғрисида тўлақонли тушунча, унинг машъум оқибатларидан огоҳлик, эҳтиёт чоралари бўйича билимга эга бўлиш касалликни олдини олишнинг энг муҳим йўналишларидан биридир.

photo5406694910733691993.jpg

photo5406694910733691996.jpg

Коллеж ўқувчиларидан таркиб топган бадиий жамоа томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, кўргазмали чиқишлар тадбир таъсирчанлигини оширишга хизмат қилди.

Шунингдек, ОИТСга қарши тарғиботда фаол қатнашиб келаётган бир гуруҳ ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.