Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Собиқ президент тиббий ниқобдан нотўғри фойдалангани учун жарима тўлади
10:43 / 2020-12-08

Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Клаус коронавирусга қарши тиббий ниқобдан нотўғри фойдалангани учун 3 минг крона, яъни 135 долларга яқин жарима тўлади, дейилади “Чехия ТВ” хабарида.

Ахборот манбасининг маълумотига қараганда, Прагадаги тадбир давомида Клаус ниқобни иягига тушириб олган. Полициялар ундан ниқобни тўғри тақишни талаб қилишганида у бу талабни рад қилиб, уларга бўйсунмаган. Оқибатда Клаус полиция бўлимига олиб келиниб, унга жарима солинган, дейилади хабарда.