Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Собиқ президент Дональд Трамп АҚШ келажаги ҳақидаги нохуш тахминини маълум қилди
09:47 / 2021-09-17

Қўшма Штатларнинг собиқ президенти Дональд Трамп уч йилдан кейин АҚШнинг йўқ бўлиб кетиши ҳақида фикр билдирди.

“Newsmax” эфиридаги интервьюсида Трамп шундай мулоҳаза юритди”, дейилади “Huffington Post” нашри хабарида.

Оқ уйнинг собиқ раҳбарининг айташича, кейинги саккиз ойда амалдаги президент Жо Байден бошқаруви шунчалик даражага борганки, “бундай пастга эниш тарихда кузатилмаган”.

“Бу ҳолда 2022 ва 2024 йиллардаги сайловларга бормасдан мамлакат тугайди”, деди у.

Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг 8 ноябрида Вакиллар палатасига, 2024 йилнинг  5 ноябрида эса президентликка сайловлар бўлади.

Аввалроқ, “Politico” газетасида Трампнинг 2024 йилдаги президентлик сайловида иштирок этиш истагини билдиргани маълум қилинганди.