Собиқ ҳоким ёрдамчиси маблағларни талон-торож қилди
Собиқ ҳоким ёрдамчиси сохта ҳужжатлар орқали беш нафар фуқаро номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун жами 119,5 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришган.
Избоскан тумани ҳокими ёрдамчиси “Қ.” маҳалла фуқаролар йиғинида ишлаган Ж.Т. бошқалар билан ўзаро ўзаро тил бириктириб, ушбу маблағни бошқа ҳисоб рақамларига ўтказган ва ўзлаштирган.
Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан тумани бўлими томонидан терговга қадар текширувда аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА