Жанубий Кореяда Сеул марказий округи суди собиқ президент Юн Сок Ёлнинг рафиқаси Ким Хе Гёнга оид порахўрлик иши бўйича ҳукмни эълон қилиш арафасида. Агар айбдор деб топилса, маҳкума 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва йирик миқдорда жарима тўлаши мумкин. Мазкур жараён жамоатчиликнинг алоҳида эътиборини тортмоқда.
Прокуратура Кимни ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо совғалар, жумладан машҳур бренд сумкалари, марварид тақинчоқларни қабул қилишда айбланган. Тергов фикрича, бундай ҳадя муайян сиёсий имтиёз эвазига олинган.
Бундан ташқари, хоним фонд бозори нархига таъсир ўтказиш ҳамда ноқонуний сиёсий молиялаштириш ишида ҳам гумонланмоқда.

Махсус прокурор таъкидлашича, Хе Гёнг президент рафиқаси мақомидан фойдаланган ҳолда кадрлар тайинлови масаласи ва сиёсий қарорлар чиқариш жараёнига кенг миқёсда аралашган.
Гумондор ўзига қўйилаётган барча айбларни қатъийинкор этиб, совғалар ҳеч қандай манфаат эвазига олинмаганини билдирган. Инъом берган, дея гумон қилинаётган диний ташкилот ҳам пора берганини тан олмаяпти.
Ушбу суд собиқ президент Юн Сок Ёль шахси билан боғлиқ кенг кўламли роқ сиёсий инқироз асносида ўтяпти. Таҳлилчилар айни жараён Жанубий Кореяда сиёсий масъулият ва қонун устуворлиги таъминланиши йўлидаги муҳим синовга айланганига урғу бермоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА