French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Собиқ ўқувчилар ўзлари ўқиган мактабга китоблар, спорт анжомлари ва ўқув қуроллари совға қилди
20:25 / 2019-12-02

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 1-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатида мазкур муассасасини 2009 йилда тугатган собиқ ўқувчиларнинг “Яна бағрингдаман, жонажон мактабим!” номли учрашув тадбири ўтказилди.


Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 1-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатида мазкур муассасасини 1999-2009 йилларда тугатган собиқ ўқувчиларнинг “Яна бағрингдаман, жонажон мактабим!” номли учрашув тадбири ўтказилди.

Меҳмонлар мактаб-интернатда бугунги кунда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, дарс жараёнлари билан танишдилар. Ўзлари ўқиган вақтлардаги дарс жараёнлари, устозлари, бугунги кунгача эришган ютуқлари ҳақида ўқувчилар билан ўртоқлашди. Айниқса, собиқ битирувчилар билан чет тилларида олиб борилган суҳбат жараёни қизиқарли бўлди.

– Мен ушбу таълим муассасасини бундан 14 йил олдин тугатганман, – дейди собиқ ўқувчи Матёқубова Мавлуда – Биз ўқиган даврда ҳам ҳар бир ўқувчининг таълим олиши ўқитувчиларимизнинг қаттиқ назоратида бўларди. Тадбир давомида мактаб – интернати ўқувчиларининг билими ва зеҳнини кўриб ҳозир ҳам ушбу анъана давом этаётганлигига амин бўлдим. Айниқса, ўғил-қизларнинг чуқур ва пухта билим олишлари учун жуда яхши шароит яратилган. Қолаверса, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг кейинги йилларда турли танловлар ва фан олимпиадаларида қўлга киритаётган ютуқлари, диплом ва совринларини кўриб жуда қувондик.

Таъкидлаш лозимки, Қўшкўпир туманидаги 1-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати Хоразм вилоятидаги нуфузли таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Ушбу муассаса 1996 йилда ташкил қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси Худайберганов Искандар биринчи директори бўлган. Айни дамда ушбу муассасада 40 дан ортиқ олий маълумотли ўқитувчилар ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Устозларнинг эллик фоизини олий тоифали педагоглар ташкил қилади. 2018-2019 ўқув йилида фан олимпиадасининг вилоят босқичи натижаларига кўра, мазкур мактаб-интернати Хоразм вилояти бўйича 500 дан ортиқ мактаблар ичида 1- ўринни эгаллаган.

photo5415972418050174209.jpg

– Муассасамиз 12 йилдан ортиқ вақт мобайнида Франция давлатининг “Софи-Жермен” лицейи билан биродарлик шартномасини имзолаб, дўстона алоқаларни давом эттириб келмоқда, – дейди мактаб – интернат директори Баҳодир Қуриёзов. – Ўтган давр мобайнида мазкур таълим муассасасининг тажрибали педагоглари келиб француз тили фани бўйича ўз тажрибаларини ўргатиб кетишди. Бу ерга Франция ва бошқа мамлакатлардан, шунингдек, халқаро ташкилотлардан нуфузли меҳмонлар тез-тез ташриф буюриб туради. Уларнинг кўпчилиги ўқувчиларимизнинг хорижий тилларга бўлган қизиқишларига ҳамда олган билимларига катта баҳо бериб, мамнун бўлиб кетдилар. Бугунги тадбиримизни ташкил қилишдан асосий мақсад бугунги ёшларимизга нуфузли ташкилотларда фаолият юритиб келаётган собиқ битирувчиларимизни ўрнак қилиб кўрсатиш, эришган ютуқларининг асл манбаи нималарда эканликларини ва давлатимизнинг гуллаб яшнаши, равнақ топиши учун мукаммал билимга эга бўлишлари кераклигини кўрсатиш, уларнинг ортидан эргаштиришдан иборат.

Учрашув доирасида ташкил этилган бадиий кечада собиқ битирувчилар жонажон мактабларига, ўқувчи ёшларни янада юқори савияда таълим тарбия олишлари учун зарур бўлган 250 та бадиий адабиётлар, спорт анжомлари, ўқув қуроллари ва бошқа қимматбаҳо совғаларни топширдилар. Шунингдек, мактаб-интернат ҳисоби рақамига ҳомийлик пул маблағлари ўтказдилар.

Тадбирда собиқ ўқувчилар ўз синфдошлари ва азиз муаллим – устозлари билан учрашиб, бундан бир неча йил олдинги болалик ва ўсмирлик даврларини, жонкуяр устозларининг таълим-тарбия бериш йўлидаги фидойиликларини эсладилар.