Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Собиқ “Умид” жамғармаси битирувчилари юртимиздаги янгиланишлар жараёнига муносиб ҳисса қўшиш истагида
16:28 / 2020-01-05

Тошкентда “Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги авлод кадрлари” мавзусида ташкил этилган халқаро конференция мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш


Тошкентда “Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги авлод кадрлари” мавзусида ташкил этилган халқаро конференция мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш, истиқболдаги режаларнинг самарали ижроси юзасидан экспертлар фикрини ўрганиш, бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилиш имконини берди.

ЎзА мухбири ушбу анжуман бўйича айрим иштирокчилар фикри билан қизиқди.

Жамшид АБДУЛЛАЕВ, Россиянинг “Caravan Garden” компанияси Бош менежери:

– Конференция доирасидаги учрашувларда Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшиш бўйича турли таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Давлат идоралари вакиллари ва “Умид” жамғармаси битирувчилари ўртасида эркин мулоқот олиб борилди. Тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича ўз таклифларимни тақдим этдим.

Ўзбекистон учун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш муҳим стратегик йўналиш ҳисобланади. Зеро, ушбу йўналиш яқин келажакда Ўзбекистон экспорти ҳажмини миллиардлаб долларга оширишга қодир сектордир. Конференция секцияларида айни тармоқни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Ҳозирги кунда компаниямиз Россиядан БААга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилади. Энди бевосита Ўзбекистоннинг сархил меваларини, серқуёш заминимизда етиштирилган фойдали сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри шу ердан экспорт қилишни режалаштиряпмиз. Шунингдек, экспорт жараёнида юзага келадиган турли муаммоларни бартараф этиш, қолаверса, уруғчилик, соҳа бўйича ахборот алмашиш, фермер хўжаликлари учун янги нав ва кўчатлар олиб келиш, кластерларни ривожлантириш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдик.

Sanjar Jalolov.JPGСанжар ЖАЛОЛОВ, Канаданинг Торонто университети Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти маркази етакчи илмий ходими: 

Олдимизда кластер тизимини янада ривожлантириш, янги, серҳосил уруғлар олиб келиш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган органилиптик хусусиятга эга кўплаб уруғ навларини ўзимизда етиштириш, пировардида, Ўзбекистон заминида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқишдек улкан, эзгу мақсадлар турибди. Бу каби анжуманларнинг анъанавий тарзда ўтказиш, хусусан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси битирувчилари билан ҳам мулоқотни давом эттириш бунда муҳим аҳамиятга эга.  

– Япониянинг Васэда университетида таҳсил олдим. Шундан сўнг Япония ва АҚШда ўз мутахассислигим бўйича ишладим, Канада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 10 йилдан зиёд масъул лавозимларда фаолият юритдим. Айни пайтда Торонто университетида илмий изланишлар олиб бориш баробарида “Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти ҳисобланаман.


Университетимиз икки йилдан буён Тошкентдаги Вестминстер университети ва Фармацевтика институти билан ҳамкорлик қилиб келади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, ижобий ўзгаришлардан ҳеч бир соҳа четда қолаётгани йўқ. Мутахассис сифатида айтишим мумкинки, Ўзбекистонда хорижлик инвесторлар учун қулай шароит яратилган. Айниқса, иқтисодиётга тўғридан-тўғри сармоя киритишни янада кўпайтириш мақсадида қонунчиликни такомиллаштириш, иқтисодий ривожланишнинг устуворлигини таъминлаш, бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш каби муҳим масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда соғлиқни сақлаш тизимини баҳолашга оид янги, замонавий технологияларни соҳага жорий этиш бўйича ўз таклифларим билан қатнашдим. Тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармон маҳсулотларини саралаш ва уларнинг давлат томонидан харид қилиниши бўйича шаффоф тизим яратиш таклифи шулар жумласидан. Ҳозирги кунда ушбу тизим АҚШ, Канада ва Европа мамлакатларида йўлга қўйилган. Бизнинг айни пайтдаги асосий вазифамиз эса мазкур йўналишда малакали кадрлар тайёрлаш ва жараённи бошқариш учун зарур шароит яратишдан иборат. Конференцияда шу каби масалалар юзасидан фикр алмашдик. Мақсадимиз юрт тақдирига дахлдор авлод вакили сифатида янгиланишлар жараёнига муносиб ҳисса қўшишдир.