Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Собиқ элчи Беларусь президентлигига номзодини қўймоқчи
14:32 / 2020-05-09

“Беларусь Республикаси президенти лавозими учун ўтказиладиган сайловларда иштирок этишга қарор қилдим.


Беларусь Юқори технологиялар паркининг собиқ раҳбари, бир вақтлар республиканинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида хизмат қилган Валерий Цепкало 2020 йил бўлиб ўтадиган сайловда мамлакат президентлигига ўз номзодини қўйиш ниятида эканини баён қилди.

“Беларусь Республикаси президенти лавозими учун ўтказиладиган сайловларда иштирок этишга қарор қилдим. Бунинг учун менда етарлича бошқарувчилик ва ҳаётий тажриба бор. Ер юзининг турли давлатларидаги сиёсий ва ишбилармон доиралар билан мавжуд жиддий алоқаларимдан Беларусь халқи фаровонлигини оширишда фойдалана оламан“, — деб ёзган Цепкало ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида.

Цепкало 2005 йил октябрдан 2017 йилнинг мартигача Беларусь Юқори технологиялар парки директори бўлиб ишлаган. Бундан олдин Президентнинг фан ва технологиялар бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарган. 1997-2002 йилларда эса Беларуснинг АҚШдаги элчиси эди. У бир муддат республика ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам хизмат қилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Беларусдаги бўлажак президент сайловларида, шунингдек либерал-демократлар партияси раиси, депутат Олег Гайдукеви ҳам ўз номзодини илгари суради.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда президент сайлови 9 августга белгиланди. Аввалроқ Беларусь етакчиси Александр Лукашенко республикадаги навбатдаги сайловлар “мутлақо ҳаққоний ва батартиб“ ўтиши кафолатланишини таъкидлаганди. Шу билан бирга у президентлик курсисини “қўллари кўкариб кетадиган даражада маҳкам ушлаб олмаган“и, аммо ҳозирча беларуслар қаршилик қилмас экан, давлатнинг олий раҳбари лавозимига ўз номзодини таклиф этишини қайд этган.