Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соат 13:00 ҳолатига овоз берувчиларнинг 62 фоиздан ортиғи референдумда овоз берди
15:10 / 2023-04-30

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда референдумда овоз бериш жараёнларининг бориши хусусида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, 19 миллион 722 минг 809 нафар фуқаро овоз берувчилар рўйхатига киритилган. Соат 13:00 га қадар умумий овоз берувчиларнинг 12 миллион 83 минг 105 нафари ёхуд 62 фоиздан ортиғи овоз беришда иштирок этди.

«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 38-моддасига кўра, агар овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, қарор референдумда қабул қилинган деб топилади. Демак, қайд этилганидек, референдумни ўтди, деб ҳисоблашга асос бор.  

Муҳтарама КОМИЛОВА,

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА