Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом турмуш тарзини қарор топтириш – энг муҳим вазифа
16:14 / 2020-01-28

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатида: “Мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш керак.


Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатида: “Мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш керак. Бу борада ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёшларимиз учун янги оммавий спорт объектларини қуриш зарур. 

....Ёшлар орасида иқтидорли спортчиларни селекция қилишнинг “ташкилот – туман (шаҳар) – ҳудуд – республика” босқичларидан иборат тўрт босқичли тизими жорий этилади.

22.JPG

Бу йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз муносиб иштирок этиши учун ҳукумат ва Миллий олимпия қўмитаси барча шароитларни яратишлари зарур.” деган фикрларни илгари сурди. 

Сир эмаски, кейинги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш, айниқса, болалар спорт объектларини барпо этиш, ёш авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Андижон вилоятида мазкур йўналишда эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. 

3.JPG

2019 йилда Инвестиция дастури асосида Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида 400 ўринли ётоқхона қурилди. Қурилиш-жиҳозлаш ишлари учун қарийб 10 миллиард сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, 1 миллиард 945 миллион сўм маблағ ҳисобига Хонобод шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли спорт мажмуаси, очиқ сузиш ҳавзаси капитал таъмирланди, марказий ўйингоҳда реконструкция ишлари амалга оширилди. 

Андижон шаҳридаги спортнинг 10 дан ортиқ турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Мактабнинг уч қаватлик маъмурий биносида 64 ўринли замонавий меҳмонхона барпо этилди, марказий ўйингоҳ мукаммал таъмирдан чиқарилиб, Германия давлатидан жаҳон андозаларига тўла жавоб бера оладиган сунъий қопламали майдон олиб келиниб, стадион спортнинг чим устида хоккей турига мослаштирилди, 9 минг томошабин учун қулай ўриндиқлар ўрнатилди. 

7.JPG

– Чим устида хоккей стадионининг майдони, инфратузилмаси барча халқаро талабларга жавоб беради, – дейди Андижон шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Ренат Ахмадулин. – Ёш хоккейчиларга, умуман, ёш спортчиларга кўрсатилаётган эътибордан айниқса, мураббийлар беҳад мамнун. Шу боис ҳам иқтидорли ёш спортчиларни тарбиялаш учун бор имкониятларини ишга солиб меҳнат қилмоқда.

Бундан ташқари, Андижон шаҳридаги “Теннис корти” мажмуаси капитал таъмирланиб, тўла қайта жиҳозланди. Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг “Соғлом авлод” футбол ўйингоҳида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Олтинкўл тумани, Қорасув шаҳри Болалар ва ўсмирлар мактаби ўйингоҳлари реконструкция қилинди. Шаҳрихон тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг қатор иншоотлари капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун қарийб 28,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Вилоятда ўтган йили спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида 7 минг 300 га яқин спорт мусобақалари ва оммавий спорт тадбирлари ўтказилиб, уларда 692 мингга яқин киши иштирок этди. 

9.JPG

Амалга оширилган ишлар натижасида нафақат спорт билан шуғулланувчи ёшлар сафи ортмоқда, балки эришилган натижалар ҳам салмоқли бўлмоқда. Жумладан, андижонлик спортчи ёшлар биргина ўтган йилнинг ўзида мамлакат биринчиликлари, халқаро турнир ва чемпионатларда 717 та олтин, 891 та кумуш, 949 та бронза, жами 2557 та медалларни қўлга киритди.

– Биз ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар юқори натижаларни қўлга киритишимизда муҳим омил бўлмоқда, – дейди Андижон давлат университети талабаси, самбо бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони Хожинисо Комолдинова. – Самбо бўйича Руминияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгалладим. Бишкек шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида, Италиянинг Наполи шаҳрида ўтказилган Жаҳон Универсиадаси ўйинларида муносиб иштирок этдим. Мақсадим, халқаро спорт майдонларида юртимиз байроғини янада юқори кўтариш. 

16.JPG

Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун андижонлик спортчилардан енгил атлетика бўйича Темур Ғиёсов, Бобур Омонов, Бегжон Чеворов, сузиш бўйича Фирдавс Мусабеков лицензияни қўлга киритган бўлса, спортнинг оғир атлетика тури бўйича Муаттар Набиева XXXII ёзги Олимпия ўйинларига лицензияни деярли нақд қилиб қўйди. 

Бир сўз билан айтганда, спортга, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга берилаётган эътибор Андижонда ёш авлоднинг соғлом ва баркамол униб-ўсишларини таъминлашга хизмат қилмоқда.