Соғлом ҳаёт сари қадам (фоторепортаж)
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди.
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди.
“Соғлом ҳаёт сари қадам” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу оммавий тадбир аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, улар орасида касалланиш даражасини камайтириш, жисмоний фаоллигини ошириш мақсадига қаратилган. Марафонда иштирок этган 300 га яқин киши туман бўйлаб 2 километр масофани босиб ўтди.
Юриш марафони бадантарбия машғулотлари ҳамда спорт тадбирларига уланиб, иштирокчиларнинг жисмоний фаоллигини янада оширди.