Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғайганлар сони 109 тага етди
15:21 / 2020-05-11

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида қолган беморлар ҳам яқин кунларда бутунлай соғайиб чиқиши кутилмоқда.


Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 10 май куни кечқурун коронавирусга чалинган 8 нафар бемор бутунлай соғайиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларининг таъкидлашича, соғайиб чиққан беморларнинг 6 нафари Нукус шаҳридан, 2 нафари Қўнғирот туманидан бўлиб, барчаси инфекцияни коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Беморларнинг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2 ёшда. Бугун кунга қадар Оролбўйида 101 нафар бемор тузалган бўлса, уларнинг сони жами 109 нафарга етди. Соғайиб чиққан фуқаролар коронавирусга чалинган беморларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлиги, шифохонада яратилган шароитлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирмоқда.

photo_2020-05-11_15-20-57.jpg

– Шифохонага соғайиб кетар эканманми, – деган қўрқинч ва ҳадик билан келган эдим,– дейди тузалиб чиққан нукуслик фуқаролардан бири. – Шифокорлар, ҳамшира ва санитар ходимларнинг тинимсиз меҳнати туфайли бугун чиқиб кетаяпман. Барча муолажалар вақтида, жаҳон стандартлари талаби даражасида амалга оширилди. Халқимиз бундай балодан омон бўлсин.

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида қолган беморлар ҳам яқин кунларда бутунлай соғайиб чиқиши кутилмоқда.

photo_2020-05-11_15-21-02.jpg