Соҳа ходимлари огоҳлик ва ҳушёрликка даъват этмоқда
“Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходимлари шаҳар аҳлининг хавфсизлигини таъминлаш, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқда.
“Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходимлари шаҳар аҳлининг хавфсизлигини таъминлаш, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқда.
– Мавсумга жуда катта тайёргарлик кўраяпмиз, – дейди шаҳардаги “Бохарзий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аҳмад Азимов. – Фуқаролар учун яхшигина шароитлар яратилаяпти. Мутахассислар бугун пандемия қоидаларига риоя этган ҳолда хонадонма-хонадон юриб, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиниши бўйича тарғибот ишларини кучайтиришмоқда. Буклетлар тарқатилмоқда. Аҳоли хавфсизлигига катта эътибор берилмоқда.
Ходимлар тарғибот давомида газ жиҳозларидан қай тартибда фойдаланиш, ис газидан заҳарланмаслик учун аҳоли турар жойлардаги иситиш тизимлари, газ плиталари ва ёндиргичларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этиш борасида тизимли тарғибот қилишмоқда. Носоз газ жиҳозларидан умуман фойдаланмаслик, уларни ўз вақтида техник тафтишдан ўтказиш ва профилактика хизматлари учун тасдиқланган нархномага асосан тўловларни ўз вақтида амалга ошириш кераклилиги уқтирилмоқда. Газ плиталари ва ёндиргичлар, иситиш қозонлари, печларнинг стандарт, техника хавфсизлик талабларига жавоб беришга эътибор қаратилиши зарурлиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилаяпти.
Ижтимоий объектларнинг мавсумга тайёргарлик ҳолати ҳамда газ жиҳозларидан фойдаланганда эҳтиёткорлик чоралари тўғрисида ҳам мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида тарғибот ишлари қилинмоқда. 3-сон мактабгача таълим ташкилотида бўлган соҳа ходимлари жамоани огоҳлик ва ҳушёрликка даъват этишди.
– Ҳар ойда бир маротаба келиб, газ жиҳозларимизни кўриб кетишади, – дейди 3-сон мактабгача таълим ташкилоти хўжалик мудири Нодира Саноева. – Газ маромлаш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишади. Мавсумга тайёргарлик ишлари жуда намунали олиб борилди. Айниқса, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиниши йўлидаги тарғибот ишлари бизга катта мактаб бўлди.
Шаҳаргаз газ таъминоти бўлими мутахассисларининг бу каби амалий ишлари бугун халқннг фаровон турмуш тарзи, яшаш шароитини янада яхшилашга хизмат қилади. Муҳими, уларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя этишга даъват этади.