Яқинда эълон қилинган йирик халқаро тадқиқотга кўра, 13 ёшдан олдин смартфонга эга бўлган болалар улғайгач, хавотир, ёлғизлик ҳисси ва ҳатто ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаш эҳтимоли юқори бўлади.
Бу хулоса 163 мамлакатдан 100 мингдан ортиқ иштирокчининг маълумотлари асосида чиқарилган. 18–24 ёшдаги ёшлар иштирокида ўтказилган таҳлилларда уларнинг илк смартфон эгаллаш вақти билан ҳозирги руҳий ҳолати ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди. Натижалар Journal of Human Development and Capabilities журналида чоп этилди.
Асосий кузатувлар қуйидагича:
13 ёшда смартфон олганларда руҳий саломатлик кўрсаткичи (MHQ) 30 балл бўлган;
5–6 ёшда олганларда эса бу кўрсаткич деярли нолга тенг бўлган;
Айниқса, қизлар орасида салбий оқибатлар кучлироқ: 5–6 ёшда смартфонга эга бўлган қизларнинг 48 фоизи ҳаётида ўз жонига қасд қилиш фикрларини бошдан кечирган.Таққослаш учун, бу кўрсаткич 13 ёшда смартфон олганларда 28 фоиз бўлган.
Мутахассислар айтишича, асосий муаммо – ижтимоий тармоқлар, кибербуллинг, уйқусизлик, нотўғри алгоритмлар ва оилавий мулоқотнинг сусайиши билан боғлиқ. Тадқиқотга кўра, бундай омиллар ёшлар орасидаги руҳий муаммоларнинг 40 фоизига сабаб бўлмоқда.Тадқиқот якунида огоҳлантириладики, агар бу муаммо жиддий назорат остига олинмаса, болаларнинг руҳий саломатлиги тобора ёмонлашади. Ота-оналарнинг ўзи бу хавфни тўлиқ бартараф эта олмайди — давлат сиёсати ва технологик масъулият муҳим ўрин тутади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/d4MtR9ain7E?si=mEQdYtA3gI6qKabX" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА