Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Смартфон болаларда хавф туғдиради
14:29 / 2025-12-15

Бугунги кунда болалар жуда эрта ёшдан бошлаб смартфонлардан фойдаланади. Аммо янги илмий тадқиқот бундай эрта рақамли одатларнинг салбий оқибатлари борлигини кўрсатмоқда. Америкалик олимлар 21 та илмий иш асосида 10 588 нафар иштирокчи маълумотларини таҳлил қилиб, смартфондан фойдаланиш ёши билан эрта ўсмирлик давридаги руҳий ва жисмоний муаммолар ўртасидаги боғлиқликни ўрганди. Тадқиқот натижалари Pediatrics журналида эълон қилинди.

Таҳлил шуни кўрсатдики, смартфондан фойдалана бошлаган 12 ёшли ўсмирларда депрессия ривожланиш хавфи ушбу гаджетдан фойдаланмайдиган тенгдошларига нисбатан 30% юқори. Шунингдек, уларда семириш эҳтимоли 40%, етарли уйқу олмаслик хавфи эса 60% кўпроқ экани аниқланди.  

Тадқиқот смартфоннинг ўзи бу муаммоларнинг бевосита сабаби эканини тўлиқ исботлай олмайди. Бироқ аввалги илмий ишлар шуни кўрсатадики, смартфон билан кўп вақт ўтказадиган ўсмирларда жисмоний фаоллик камаяди, шахсий мулоқотга ажратиладиган вақт қисқаради ва уйқу сифати ёмонлашади — буларнинг барчаси соғлиқ учун хавф омиллари ҳисобланади.  

Қолаверса, олимлар смартфондан фойдаланиш “муаммоли” даражада бўлмаган ҳолатларда ҳам салбий таъсирлар кузатилаётганини айтмоқда. Гаджетга эга бўлиш эрта ёшда бошланган сари, 12 ёшга келиб семизлик ва уйқусизликка чалиниш эҳтимоли шунчалик ортади.  

Шунга қарамай, тадқиқотчилар болаларга смартфонни тўлиқ тақиқлаш керак эмаслигини таъкидлайди. Аксинча, телефон бериш ёши, қайси турдаги қурилмалар мослиги ва фойдаланиш қоидалари бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқишга ёрдам берадиган қўшимча тадқиқотлар зарур.  

Уларнинг фикрича, смартфон эгалиги устидан оқилона назорат ўрнатиш орқали болаларнинг соғлигига зарар етказмайдиган мувозанатли рақамли муҳит яратиш мумкин.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/neVMY6h35po?si=xt1CvBZe_nva1tmF" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадинабону Насриева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА