Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Смарт технологияларнинг фойдаси
14:57 / 2025-12-25

Тошкент давлат аграр университетида “Тошкент вилоятида смарт технологиялар асосида ўрмон ва шаҳар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш” лойиҳаси доирасида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Анжуман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги” ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (KOICA) ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Қайд этиш лозим, 2024/2028-йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 7,7 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳани амалга оширишдан умидлар катта. Шу туфайли семинарда Корея ва Ўзбекистоннинг етакчи мутахассислари иштирок этиб, шаҳар ва аҳоли турар-жойларини кўкаламзорлаштириш, манзарали боғдорчилик, ландшафт дизайни ҳамда ўрмонларни қайта тиклаш йўналишларида Корея Республикасининг илғор тажрибалари ва энг яхши амалиётлари муҳокама қилди. 

Шунингдек, Тошкент вилоятида ўрмон ҳудудларини тиклаш ва кўчатчиликни ривожлантириш каби йўналишлар кўриб чиқилди. Тадбир Тошкент давлат аграр университетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда амалий билимларни оширишда муҳим аҳамият касб этди. 

Якунда иштирокчилар Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультети биносида ташкил этилган Манзарали кўчат етиштириш лабораторияси билан яқиндан танишди. 

А.Мусаев, ЎзА.