Словакия президенти Зузана Чапутова душанба куни янги вазирлар маҳкамасини расман тайинлади, маросим онлайн трансляция қилинди, деб хабар беради РИА Новости.
Ўтган ҳафта жума куни Чапутова янги ҳукумат таркибини эълон қилди. У сентябрга белгиланган парламент сайловларида қатнашишни режалаштирмаган амалдорлар орасидан шакллантирилади.
Хабар қилинишича, эндиликда мамлакат ТИВни дипломат Мирослав Влаховский, Мудофаа вазирлиги – мудофаа бўйича мутахассис Мартин Скленар бошқаради.
Вазирлар Маҳкамасини, режалаштирилганидек, Словакия Миллий банки раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган Лудовит Одор бошқаради. Иқтисодиёт вазири Словакия миллий электр узатиш тизими (SEPS) Петер Довгун бўлади, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ветеринария ва озиқ-овқат назорати бўлимига раҳбарлик қилган Йозеф Биреш раҳбарлик қилади.
Душанба куни онлайн трансляция қилинган Словакия президенти томонидан янги ҳукуматни тайинлаш маросими бўлиб ўтди.
Янги вазирлар маҳкамасини тайинлаш тўғрисидаги қарорни Чапутова Словакия ҳукуматининг амалдаги раҳбари Эдуард Хегер 7 май куни ҳукумат инқирози фонида истеъфога чиқиш истагини билдирганидан кейин қабул қилган.
ЎзА