Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Словакия вакили Ўзбекистон энергия бозори регулятори фаолиятини юқори баҳолади
18:08 / 2025-05-12

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигида Словакия Республикаси тармоқ саноатини тартибга солиш бўйича масъул идора – “URSO” раҳбари Жозеф Холенсик билан расмий учрашув ташкил этилди.

Ташриф давомида меҳмонга Ўзбекистон энергетика тизимидаги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва агентликнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон агентлигининг ERRA – Энергетика регуляторларининг минтақавий ассоциациясига тўлақонли аъзо сифатида қабул қилингани ҳам алоҳида эътироф этилди. 

Жозеф Холенсик ўз сўзида агентликнинг фаолиятини юқори баҳолар экан, Словакиянинг “URSO” ташкилоти тармоқдаги электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти соҳаларини тартибга солишда қандай роли борлигини таъкидлади.

Агентлик ахборот хизмати маълум қилганидек, музокаралар якунида икки томон энергия бозорини бошқариш бўйича ўзаро тажриба алмашиш ва яқин ҳамкорликда иш олиб бориш ниятида эканини билдирди. 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА