Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Словакия муҳандислари учар автомобилда илк саёҳатини амалга оширди
10:51 / 2021-07-01

Aircar учар автомобили илк бор иккита шаҳар аэропорти орасидаги 80 километрлик масофани учиб ўтди. Нитра шаҳридан Братислава шаҳригача парвозни аппарат конструктори, муҳандис Штефан Клейн бошқариб турган, деб ёзади Teraz нашри.

Клейннинг таъкидлашича, шаҳарлараро парвоз учун 25 дақиқа кетган, парвознинг асосий вақти шасседа автомобилнинг ҳавога кўтарилиб олиши учун сарфланган.  

Конструкторнинг айтишича, унинг ихтироси Словакия учун ҳам ва бошқа Европанинг зич  шаҳарлари учун ҳам мўлжалланмаган. Шу боис Клейн, учар автомобилга транспорт инфратузулмаси ривожланмаган, лекин узоқ масофага қатнаш лозим бўлган  мамлакатлар вакилларидан таклиф кутмоқда.  

Одатдаги йўл ҳаракати иштирокчиси бўлган машинанинг самолётга айланишига икки ярим дақиқа кетади. Аппарат 2500 баландликда уча олади. У ҳавода соатига 170 километр тезлик билан тахминан минг километр масофани учиб ўтиши мумкин.

Машинанинг қачон очиқ савдога чиқиши ҳозирча номаълум.