Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Слаломда эшкак эшувчиларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари
16:43 / 2026-03-05

Таиланднинг Паттая шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича икки нуфузли мусобақа — "ICF World Ranking" халқаро турнири ва U18 ва U23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ташкил этилмоқда.

Қувонарлиси, Осиё чемпионатининг U23 ёш тоифасидаги K1M йўналишида ҳамюртимиз Самандар Сайдуллаев олтин медални қўлга киритган бўлса, Шерзод Қурбоналиев C1M йўналишида бронза медалига сазовор бўлди.

Бундан ташқари, слаломда эшкак эшиш бўйича “ICF World Ranking” турнирининг каяк кросс йўналишида Ибрагим Носиржонов олтин медални қўлга киритди. Ушбу мусобақада иштирок этган спортчимиз Самандар Сайдуллаев навбатдаги кумуш медални ҳам қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА