French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Слаломда эшкак эшувчиларимиз Паттая турнирларида қатнашмоқда
09:30 / 2026-03-03

Таиланднинг Паттая шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича икки нуфузли мусобақа — "ICF World Ranking" халқаро турнири ва U18 ва U23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ташкил этилмоқда.

Мазкур мусобақаларда терма жамоамизнинг 6 нафар спортчиси классик слалом, яккалик ва жамоавий баҳсларда — каноэ ва байдарка слаломи, шунингдек, каяк-кросс йўналишларида медаллар учун кураш олиб боради.

Қувонарлиси, 4 март кунига қадар давом этадиган "ICF World Ranking" турнири доирасида каяк-кросс йўналиши бўйича ўтган баҳсларда ҳамюртимиз Самандар Сайдуллаев 38,71 натижа қайд этиб, U23 ёш тоифасида олтин, катталар ўртасида эса кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, терма жамоамиз халқаро стартни муваффақиятли бошлади ва 5-8 март кунлари бўлиб ўтадиган қитъа биринчилиги олдидан ўз имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА