Пойтахтимизда слаломда эшкак эшиш бўйича ўтказилган U23 ёш тоифасидаги Ўзбекистон кубогида мамлакатимизнинг турли ҳудудидан келган 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Кубок баҳсларининг К-1 йўналишида Самандар Саидуллаев ва Олеся Гудкова барча рақибларини орта қолдириб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. С-1 бўйича ўтган баҳсларда Шерзод Қурбоналиев эркаклар орасида, Сабина Аширматова аёллар ўртасида биринчи ўриндан жой олди. Экстрим слалом (эркаклар) баҳсларида МХ1 тоифасида Самандар Саидуллаев, WX1 таснифида Севара Баҳритдинова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

К1Мх3 пойгаларида Муҳаммаднозим Неъматиллаев, Амирбек Баҳритдинов, Отабек Каримжановдан иборат жамоа марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Ушбу йўналишнинг аёллар баҳсида Олеся Гудкова, Сабина Аширматова ва Севара Баҳритдинова каби спортчилар жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
Каноэ беллашувларида эркаклар ўртасида Шерзод Қурбоналиев, Иброҳим Носиржонов, Асилбек Эрназаров, аёллар баҳсида Сабина Аширматова, Виктория Югай, Асал Камиловадан ташкил топган жамоалар ғолиб бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА