French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Слаломчиларнинг муваффақиятини байдаркачилар давом эттирмоқда
16:52 / 2022-03-24

Хабар берганимиздек, жорий йил 11-23 март кунлари слаломда эшкак эшиш бўйича мамлакатимизнинг ёшлар ва катталар терма жамоаси аъзолари Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

8 та давлатнинг 70 нафардан зиёд спортчилари орасида муносиб натижаларга эришган спортчиларимиз бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси спорт бошқармаси бошлиғи Баҳодир Тожиев, Ўзбекистон  "Rоwing & Cаnое" федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг оила аъзолари иштирокида тантанали кутиб олинди.  

Шу ўринда айтиш жоизки, айни кунларда Таиландда слалом баҳсларидан сўнг байдарка ва каноэ бўйича Осиё чемпионатига старт берилди.   

Бугун, 24 март кунги баҳсларда 5 тадан олтин-кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.  



Эътиборлиси, Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси ғолибаси Гулбаҳор Файзиева катталар тоифасида ҳам ўзининг нималарга қодир эканини намойиш этди.  

Қитъа биринчилигининг олтин медалига сазовор бўлди. Шунингдек, жамоамиз ғазнасига 4 та олтин медални Акмал Мирзаев, Ксения Ивлиева, Муҳаммадали Мирисманов, Камолиддин Раҳматуллаев ва Азимжон Сотиболдиев ўз йўналишларида тақдим қилишди. 

Тўлқин Рўзиев, ЎзА