Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Слаломчиларимиз Осиё чемпионати шоҳсупасида
10:49 / 2023-05-21

Тайландда слаломда эшкак эшиш бўйича 18 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида бошланган қитъа чемпионатиниинг илк кунида мамлакатимиз спортчилари олтин ва бронза медалини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Дониёр Исломов 18 ёшгача бўлган спортчилар баҳсида яккалик каноэ йўналишида энг яхши натижа қайд этди ва барча рақибларидан чапдастлигини намойиш этди ва олтин медалга эга чиқди. 

Чемпионатда МКХ3 дастурида қатнашган учлик беллашувларида вакилларимиз Шаҳобиддин Болтабоев, Самандар Сайдуллаев ва Дониёр Исломов шиддатли баҳсда бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақалар давом этмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА