Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Слаломчилар Таиландга жўнаб кетди
15:10 / 2026-02-25

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ўқув-машғулот йиғинини якунига етказган слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари навбатдаги нуфузли мусобақалар сари йўл олишди.

Спортчиларимиз шу йилнинг 2-8 март кунлари ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати (“U-23”) ҳамда “ICF World Ranking” мусобақаларида иштирок этиш учун Таиланднинг Паттая-Раёнг шаҳрига учиб кетди. Терма жамоамиз сафида асосий ўйинчилардан саналган Наманган вилоят сув спортига ихтисослаштирилган спорт мактаби тарбияланувчилари – Самандар Саъдуллаев, Мустафо Матибоев ва Иброҳим Носиржонов ҳам ушбу нуфузли мусобақада Ватанимиз шаънини ҳимоя қилишади.  

Қитъамиз миқёсида алоҳида ўрин тутадиган мазкур нуфузли мусобақалар ёш слаломчиларимиз учун катта тажриба мактабини ўташи билан бир қаторда, халқаро рейтинг очколарини қўлга киритиш имкониятини ҳам тақдим этади. Дарвоқе, миллий терма жамоа аъзоларининг спорт анжомлари янгиланди. Энди улар нуфузли мусобақаларда янги қайиқларда иштирок этиб, юқори натижалар учун кураш олиб боради.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА