Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Склеродермиянинг замонавий патогенетик даво чоралари
16:24 / 2022-09-09

Сўнгги пайтларда аҳоли орасида тери касалликлари билан боғлиқ хасталиклар, яъни тери аллергик касалликлари, псориаз, қипиқли темиратки, витилиго, алопеция, ҳуснбузар касалликлар сони тобора кўпайиб бормоқда.

Ушбу касалликларнинг келиб чиқишига инсон иммун тизимининг бузилиши, модда алмашинуви, неро-эндокрин каби касалликлар ва ташқи омиллар, алиментар, асабийлашиш ва шу билан бир қаторда назоратсиз қабул қилинган дори воситалари сабаб бўлмоқда.

Республика ихтисослаштирилган дерматология венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, унинг Сирдарё вилоят ҳудудий филиалида ўтказилган маҳорат дарси ва ўқув-амалий семинари ушбу касалликларнинг келиб чиқиш этнологияси ва даволаш усулларига бағишланди.

Унда Республика ихтисослаштирилган дерматология венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг етакчи мутахассислари маъруза қилди.

Марказ ходимлари филиалда тери касалликлари билан боғлиқ хасталиклардан азият чекиб, даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди, муаммолар ўрганилди, сирдарёлик мутахассисларга тери касалликлари ва уларни даволаш усуллари тўғрисида муҳим маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Псориаз касаллигининг аератланган шаклларини даволашга замонавий ёндашиш, склеродермия касаллигининг замонавий патогенетик даво чоралари мавзуларида маърузалар қилинди. Касалликларни бартараф этиш ва даволаш йўллари ҳақида маълумотлар берилди.

Ш.Суяров, ЎзА