Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиз келманг – ўзимиз борамиз
14:34 / 2022-08-29

Бўстонлиқда йил бошидан буён шаръий никоҳдаги 93 та оила никоҳи қонунийлаштирилди.

Адлия соҳасида “Сиз келманг – ўзимиз борамиз”, “Сиз қаерда бўлсангиз биз ўша ерга бориб, хизмат қиламиз”, “Ўзимиз келдик” каби сайёр давлат хизматлари кўрсатиш бўйича янги-янги лойиҳаларни ҳаётга жорий этилаётгани аҳолига қўшимча имконият ва имтиёзлар яратмоқда. 

Энг муҳими, сайёр давлат хизматлари кўрсатиш орқали фуқароларнинг қимматли вақти, маблағи тежалмоқда.  Аҳоли эса иши тез битаётганидан хурсанд.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Элмир Баратов ва Саодат Ахмедовалар  бир неча йилдирки никоҳ гувоҳномаси йўқлиги учун турли қийинчиликларга дуч келаётган эди. Тўйлари бўлганида шароит оғирлиги учун қонуний никоҳдан ўтиш имкони бўлмаган. Қолаверса, туман ободонлаштириш бўлимида фаолият олиб бораётган мазкур оила ФҲДЁ бўлимига боришга, никоҳдан ўтиш учун ариза ёзишга ҳам ҳафсала қилмай қўйди.

Туман ФҲДЁ бўлими ва маҳалла  хотин-қизлар бўйича мутахассиси ташаббуси билан Элмир Баратов ва Саодат Аҳмедоваларнинг никоҳни қайд этиш мақсадида ариза олиш учун улар ишлаётган ҳудудга борди. Ҳамкасблари олдида улар никоҳдан ўтиш учун ариза ёзди. Тез орада Оила кодексига асосан яна бир янги оила ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади. 
Бўстонлиқ туман  ФҲДЁ бўлими томонидан оилаларни сақлаб қолиш ва уларни мустаҳкамлашга қаратилган  чора-тадбирлар ва олиб борилган ҳуқуқий тарғибот боис йил бошидан буён шаръий никоҳда яшаб келаётган 93 та оиланинг никоҳи қонунийлаштирилди.

А.Мусаев,ЎзА.