Сиёсий ҳибслар мавзуси Рим – Каракас мулоқоти марказида
Кеча, 25 февраль куни Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Венесуэла муваққат Президенти Делси Родригес билан телефон орқали суҳбатлашди. Музокара марказида Каракасда сиёсий сабаб билан ҳибсда сақланаётган италиялик фуқаролар масаласи турган. Бу ҳақда ЎзА ҳамкори ANSA ёзди.
Таяни баёнотига кўра, Рим дипломатик фаолликни кучайтириб, Венесуэладаги фуқаролар ҳамда сармоя киритиш истагидаги компанияларга кўмакни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, ҳал этилмаган савдо муаммосини бартараф этиш зарурлиги қайд этилган.
Италия томони ҳибсдаги барча фуқароларни озод қилиш устувор вазифа эканини Каракасга етказган. Таяни бу масалага энг юқори даражада эътибор қаратишни сўраган. Шунингдек, Рим Венесуэлада ички яраштириш жараёнини илгари суришга тайёрлигини билдириб, сиёсий барқарорлик ва мулоқотни қўллаб-қувватлаш ниятини тасдиқлаган.
Мусулмон Зиё, ЎзА