French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиёсатчи аёллар ташаббусларини кучайтириш лозимлиги айтилди
13:57 / 2025-09-30

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Тошкент шаҳар Кенгашида “Сиёсатчи аёллар клуби”нинг ўтган даврдаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Васила Файзиева ҳамда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Муҳаммаджонова иштирок этиб, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталди.  

Таъкидланганидек, бугунги кунда барча соҳалар қатори сиёсатда ҳам хотин-қизларнинг иштироки, улуши ортиб бормоқда. Жумладан, парламент ва маҳаллий вакиллик органларида аёл депутатлар сафи кенгайиб бораётгани эътиборга молик. Бу эса юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар самарасидир.  

Тадбирда депутатлар фаолияти доимий назорат-таҳлил қилиб борилаётгани, баҳолаб борувчи мониторинг йўлга қўйилгани ҳамда унинг талаб ва қоидалари тушунтирилди.

“Сиёсатчи аёллар клуби” аъзоларининг малакасини ошириш, ташаббусларини кучайтириш, миллий қадриятларни тарғиб этувчи “Сиёсатга марҳамат”, “Аёл ва сиёсат” ва “Сиёсат майдони” лойиҳаларини фаоллаштириш, уларни олий таълим муассасаларида оммалаштириш лозимлиги таъкидланди. Келгусида бу борадаги вазифалар юзасидан амалий тавсиялар белгиланди.

М.Комилова, ЎзА