Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Сиёсат майдони» танлови ғолибларининг контракти ЎзМТДП томонидан тўлаб берилади
14:25 / 2023-12-19

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳар бир ташкилот ва муассаса фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ҳам муайян чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, партиянинг «Ёшлар қаноти» томонидан «Сиёсат майдони» танлов-лойиҳаси ташкил этилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад мамлакатимизда ёш ва иқтидорли сиёсатшуносларни аниқлашдан иборат. 

Мазкур танловнинг университет босқичи якунларига бағишланган «Ёш сиёсатшунослар» илмий-амалий анжумани ўтказилди. Тадбирда сиёсатшунослик йўналишида мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари – Тошкент давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети вакиллари иштирок этди.    

Илмий-амалий анжуманда университет босқичида ғолиб бўлган жамоалардан бир нафар талаба сиёсий мавзуда, яъни бугунги глобаллашув давридаги актуал масалалар юзасидан ёзган мақолаларини тақдимот қилди.    

Танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтади. Ғолиблар икки шарт асосида – «Сиёсий тақдимот» ҳамда «Сиёсий мунозара» шартлари асосида аниқланади. Якуний босқичда ғолиб бўлган жамоаларнинг бир нафар аъзоси, жами уч нафар талабанинг 2024/2025 йиллар учун тўлов-контракти партия Марказий кенгаши томонидан тўлаб берилади.  

М.Комилова, ЎзА