“Сиёсат майдони” кўрик- танлови
“Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан Когон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида “Сиёсат майдони” номли сиёсий-интеллектуал кўрик-танлов ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади ёшлар, хусусан, хотин-қизлар орасида сиёсий тафаккур ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этувчи янги авлод етакчиларини шакллантиришдир.

Мазкур танлов “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Мусобақада 5 та гуруҳ иштирок этиб, улар сиёсий партиялар фаолияти, қонунчилик ва долзарб ижтимоий мавзуларга оид саволларга жавоб бериш орқали ўз билим ва маҳоратларини намоён этди.

Тадбир ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, миллий ғоя ва қадриятлар асосида етук сиёсий тафаккур эгаларини тарбиялашга хизмат қилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири