Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирожиддин Саййиднинг «Онам» шеъри Бельгияда чоп этилди
12:13 / 2021-05-21

Бельгиядаги “ATUNIS GALAXY POETRY” («Атунис самовий шеърияти») халқаро адабий журналида Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг «Онам» шеъри “My mummy” номи билан инглиз тилида чоп этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабарига кўра, шоирнинг самимий шеърияти бельгиялик ижодкорлар томонидан кенг эътироф этилмоқда. Сирожиддин Саййид шеърларидаги содда, самимий ва соф туйғулар йўғрилган, онага юракдаги энг сара туйғулар бахшида этилган шеър, албатта, ўз ўқувчисини топади. Чунки она ҳар бир юртда, ҳар бир тилда бирдек азиз. Бирдек мўътабар.

Ушбу шеърни таржимон Бегойим Холбекова инглиз тилига ўгирган.

Д.Маматова, ЎзА