Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирожиддин полвон халқаро турнир ғолиби
12:03 / 2019-12-16

Россиянинг Владикавказ шаҳрида эркин кураш бўйича ўтказилган “Алани“ халқаро турнирида ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди.


Россиянинг Владикавказ шаҳрида эркин кураш бўйича ўтказилган “Алани“ халқаро турнирида ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди.

Мусобақада 65 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз Сирожиддин Ҳасанов бронза медалини қўлга киритди. Афсуски, вазни 61 килограммгача бўлган полвонимиз Аббос Раҳмоновга омад етишмади ва бронза медали учун кечган баҳсда имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, спорт курашлари бўйича терма жамоамиз аъзолари Россияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказган эди.