Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида 9 ой давомида 2 трлн. 336 млрд. сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди
20:38 / 2021-10-13

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан журналистлар ва блогерлар учун “Янгиланаётган божхона: “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар” мавзусига бағишланган пресс-турда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир Салимжонов маълум қилди.

– Биргина “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг ўзида жорий йилнинг 9 ойи давомида 36 минг 379 та божхона юк декларацияси расмийлаштирилиб, улар бўйича 2 трлн. 336 млрд.сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди, – дейди Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир Салимжонов. 

– Мазкур пост орқали тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилган салкам 344,4 млн АҚШ долларидан зиёд маҳсулотлар хорижга экспорт қилинди. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш йўналишида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, 10дан ортиқ турдаги ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хом-ашё, технологик асбоб ускуналар, маиший техника ва уларнинг қисмлари каби товарларнинг божхона расмийлаштирувида 931,4 млрд. сўм божхона тўловларидан имтиёзлар берилган.

Тадбир аввалида “Рақамли Ўзбекистон божхонаси” кўргазмали тақдимоти ва соҳадаги ислоҳотларга бағишланган махсус видеоролик намойиш этилди.

Бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, сўнгги 5 йилда давлат божхона хизмати органлари фаолияти ҳам тубдан янгиланди. Энг аввало, тизимга “Рақамли божхона” тамойилинг кенг жорий қилинаётганлиги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ҳам вақтини, ҳам харажатларини тежашга хизмат қилмоқда.

Кенг миқёсда жорий қилинаётган “Хавфларни бошқариш”, “Ягона дарча” каби божхона ахборот тизимлари ва электрон хизматлар кўмагида божхона назорати ва расмийлаштирувига сарфланаётган вақт тобора қисқармоқда.

Аҳамият беринг, божхона назоратида илғор технологияларни тадбиқ этилиши натижасида божхона декларациясини расмийлаштириш вақти экспортда 1,7 баробарга, импортда эса 1,4 баробарга қисқартирилди. Шу билан бирга, 76 фоиз БЮДлар соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган, бу кўрсаткич экспортда 84 фоизни ва импортда 74 фоизни ташкил этади.

Бироқ таҳлиллар илғор рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш мумкинлигини кўрсатмоқда. Шу мақсадда жорий йилнинг 10 сентябрь куни қабул қилинган “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармонининг мазмун-моҳияти ҳам пресс- тур давомида муҳокамалар марказида бўлди.

Мазкур фармонга мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан бошлаб божхона назоратини олиб боришда “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари фаолияти йўлга қўйилди.

Пресс -тур давомида “Сирғали”ташқи иқтисодий фаолият божхона пости тарихи, у ердаги божхона расмийлаштируви жараёнини соддалаштириш, божхона назоратининг шакл ва усулларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишдик.

– Бизнинг божхона постимизда бир кунда юздан ортиқ юк декларацияси расмийлаштирилади, –дейди “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Илҳом Ҳакимов. 

– Шунингдек, 10 миллиард сўмгача божхона тўловлари ундирилади. Божхона постида яширин иқтисодиётни қисқартириш, ноқонуний товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига кириб келиши олдини олишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, Хусусан, ўтган даврда 227 та ҳолатда 1 млрд 948 млн. сўмдан ортиқ товарларнинг ноқонуний кириб келиши олди олинган. Улар бўйича 8,1 млрд сўмдан зиёд қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, давлат бюджетига ундирилиши таъминланган.

Божхона пости тасарруфида 33 та божхона омбори мавжуд бўлиб, 29 таси очиқ, 4 таси ёпиқ турдаги омбор ҳисобланади. Мазкур божхона омборларининг барчаси видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган бўлиб, видеотасвирларни ойлайн тарзда Давлат божхона қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқарма орқали кузатиш имконияти мавжуд.

Пресс- тур давомида “Сирғали” божхона пости ва бир қатор экспортёр корхоналари фаоилияти билан яқиндан танишдик.

Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган “Aysel Energy” қўшма корхонаси юқори ва паст кучланишли ускуналар ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозир бу ерда 165 нафар ишчи хизмат қилади. Корхонада йилиги 100 минг дона юқори ва паст кучланишли ускуна ишлаб чиқарилиб, ички бозорга йўналтирилади, қолаверса, хорижий мамлакатларга экспорти амалга оширилади. Корхона ҳудуди 3 минг квадрат майдонда жойлашган бўлиб, лойиҳа қиймати 8 млн. еврони ташкил этади.

Корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали хорижий бозорларга йўналтирилади.

[gallery-4254]

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА