Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёликлар қарийб 222 миллион долларлик лойиҳалар бўйича келишувга эришди
13:32 / 2023-10-06

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи доирасида Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида “Ўзбекистон–Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг III форуми” ташкил этилди. Анжуман икки томоннинг 700 дан зиёд бизнес доира вакилларини бир майдонга жамлади. "B2B" форматидаги учрашувлар, ишбилармонлар йиғилиши, панель сессияларда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Ўзбекистон делегацияси таркибидан ўрин олган Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев раҳбарлигидаги вилоят вакиллари Россия Федерациясининг Биоресурслар бўйича давлат қўмитаси раиси Фёдор Батков, Новосибирск вилояти Саноат, савдо ва тадбиркорликни ривожлантириш вазири Андрей Гончаров, Томск вилояти губернатори ўринбосари Василий Потёмкин ҳамда йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар олиб борди.

Музокаралар якуни бўйича умумий қиймати 221,9 миллион долларга тенг бўлган 22 та келишув, шундан 100,5 миллион долларлик 7 та инвестицион лойиҳа, 121,4 миллион долларлик 15 та савдо шартномаси имзоланди. Шунингдек, Приморск ўлкаси билан савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим, маданият ва санъат, транспорт, туризм ва спорт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга доир 6 та банддан иборат "йўл харитаси" тасдиқланди.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири