Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёликлар ҳам ҳашарга фаол иштирок этди
17:18 / 2022-04-30

“Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида ўтказилган ҳашарда Сирдарё вилояти бўйича 364 та техника жалб қилиниб, 150 мингдан зиёд аҳоли иштирок этди

Вилоятнинг ободлиги учун ҳашарда 85 мингдан ортиқ ёшларнинг қатнашаётганлиги ҳам таҳсинга сазовор. Ҳашар давомида зиёратгоҳ ва 121 та қабристонлар тозаланди.

Вилоятнинг барча ҳудудларида  ободончилик, кўкаламзорлаштириш, кўчат ва гул экиш, чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб чиқиб ташлаш ишлари амалга оширилди.

Вилоят ҳокими, сенатор Ғофиржон Мирзаев ҳашарга бевосита иштирок этди. Бундан ташқари, Маҳалла хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бўлим ва бўлинмалари томонидан 124 та ижтимоий химояга мухтож кам таъминланган оилаларнинг хонадонлари оқланиб ва таъмирланди. Бу ишга 55 миллион .600 минг сўм малағ йўналтирилди.

 Бундан ташқари, Маҳалла хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бўлим ва бўлинмалари қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси хисобидан Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари қарорига кўра 48 миллион 600 минг сўм пул маблағлари ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. Озиқ-овқат махсулотлари берилди Бундай хайрли ишлар давом этмоқда.

Ш. Суяров,
Ф. Тошматов, ЎзА