Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳаж сафарига жўнаб кетди
20:42 / 2022-06-22

2022 йили Сирдарё вилоятидан 350 нафар ҳамюртимиз муборак Ҳаж зиёратига юборилиши режалаштирилган.

Маълум бўлишича, Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун барча замонавий қулайликлар муҳайё этилган.

– Шундай қутлуғ кунларга етганимизга шукр, - дейди Сардоба туманидан Иззат Сатторов. – Турмуш ўртоғим билан муборак Ҳаж зиёратига отланяпмиз. Бунинг қувончини, қалбимиздаги шукроналикни сўз билан таърифлаш қийин. Юртимиздаги хайру баракага, дориломон кунларга кўз тегмасин, дея дуога қўл очамиз.

[gallery-7673]



Фурқат ТОШМАТОВ(сурат), ЎзА