Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик журналистлар Тожикистонга йўл олди
12:39 / 2022-03-11

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Сирдарё вилоят бўлими ташаббуси билан бир гуруҳ сирдарёлик журналистлар Тожикистон Республикасининг Суғд вилоятига ижодий сафарга жўнаб кетди, дея хабар беради Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ахборот хизмати.

11 март  — Тожикистон Матбуоти куни. Тожик матбуоти бугун ўзининг 110 йиллик тўйини нишонламоқда. Бу давр мобайнида шонли йўлни босиб ўтди, дея оламиз. Айни дамда тожик журналистикаси жамиятда ўз ўрнига эга. Газета, журнал, радио ва телевидение, шунингдек, интернет журналистикаси жамият ҳаётининг олдинги сафларида турибди. Тожик оммавий ахборот воситалари туркумида бошқа тилларда, жумладан, ўзбек тилида ҳам газета нашр қилиниши, радио эшиттиришлари ва телевидение кўрсатувлари мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Шу сабабли 11 март Тожикистонда нафақат ОАВ вакиллари, балки умумхалқ байрами сифатида ҳам нишонланади.

Сирдарёлик журналистлар сафар доирасида Суғд вилоятидаги ОАВ воситаларида журналистлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ҳамкасблари билан мулоқотда бўлади.

Асосий мақсад ўзаро дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва  тажриба алмашишдан иборатдир.

М.КАРИМОВА, ЎзА