Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик тиббиёт ходимлари шарафланди
17:43 / 2023-05-12

Алишер Навоий номидаги киносаройида 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида сирдарёлик ўрта тиббиёт ходимлари ҳам иштирок этди.

Тадбирда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг совриндорлари эълон қилинди. Танлов якунларига кўра,  “Йилнинг энг яхши тиббий бригада ҳамшираси” номинацияси бўйича Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 4-оилавий поликлиникаси тиббий бригада ҳамшираси Наргиза Примқулова биринчи ўринни қўлга киритди.  

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси  Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Тожихон Гаффарова эса “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинациясига лойиқ деб топилди.  

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилояти бошқармаси санитария врач ёрдамчиси Сарвиноз Уролова “Йилнинг энг яхши санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрта тиббиёт ходими” номинацияси ғолиби  бўлди.  

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали шошилинч травматология бўлими куйган беморларни парвариш қилиш ўрта тиббиёт ходими Абдуқаҳҳор Исламов эса йилнинг энг яхши шошилинч хизмат ходими номинациясига муносиб кўрилди. Ғолибларга  тадбир ташаббускорларининг махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Кўрик-танловнинг қувонарли томони, республика босқичи барча иштирокчиларига “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.  

Шуҳрат СУЯРОВ,ЎзА