Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик театр ижодкорлари халқаро фестивалда қатнашади
10:56 / 2023-06-06

Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида 5-11 июнь кунлари туркий халқларнинг XVI “Наврўз” халқаро театр фестивали бўлиб ўтади. Фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Грузия, Россия ва Белорусь давлатларидан 28 дан зиёд театр жамоалари иштирок этади.

Қувонарли ва аҳамиятли томони, ушбу нуфузли театр байрами дастуридан Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорларининг “Момо ер” номли спектакли намойиши ҳам ўрин олган. Фестиваль доирасида актёрлик ва режиссёрлик маҳорати, театршунослик ва театр санъати йўналишлари бўйича семинарлар, маҳорат сабоқлари ўтказилиши режалаштирилган. “Наврўз” театр фестивали илк бор 1989 йилда ўтказилган. 1998 йилга келиб фестиваль халқаро мақомга эга бўлди ва Қозон шаҳрида тўрт йилда бир марта, 2009 йилдан буён эса икки йилда бир марта ўтказилиб келинмоқда.  

Ш.СУЯРОВ, ЎзА.