Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик тарбиячилар муваффақияти
09:50 / 2022-10-26

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2022” касбий кўрик-танлови ўтказилди.

Унда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 70 нафар тарбиячи 5 та номинация бўйича ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказди.

Сирдарё вилояти шарафини ҳимоя қилган Гулистон шаҳридаги 10-сонли ДМТТ тарбиячиси Нафиса Юлчираева "Энг яхши лойиҳа муаллифи" йўналишида 1-ўринни, Мирзаобод тумани 3-сонли ДМТТ тарбиячиси Наргиза Холбўтаева "Инновацион технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи" йўналишида 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолибларга пул мукофотлари ва совғалар топширилди. Маълумот учун, танлов ғолиблари келгусида мактабгача таълим йўналиши бўйича ОТМга киришда имтиёзларга эга бўлади. 



Ш.Суяров, ЎзА