French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик спортчи Осиё чемпионати совриндори бўлди
08:24 / 2024-02-19

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати бошланди.

 Қитъа биринчилигини Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли бошлади.

Чемпионатнинг аёллар ўртасида ядро улоқтириш баҳсида боёвутлик Малика Насриддинова 15,42 метр натижа кўрсатди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни 17,65 метр кўрсаткич билан  Юе Сун (Хитой), 2-ўринни 15,42 метр кўрсаткич билан Малика Насриддинова (Ўзбекистон), 3-ўринни 14,27 метр кўрсаткич билан Элҳам Ҳошими (Эрон) қўлга киритди.

Сирдарё вилоят спорт бошқармасидан маълум қилишича, Малика Насриддинова  Париж олимпиадасига номзод спортчи ҳисобланади.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири