French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик қизлар— Осиёда тенгсиз
18:33 / 2025-08-04

2025 йил 30 июль — 5 август кунлари Жанубий Кореянинг Гоэсан шаҳрида кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қитъанинг 25 та давлатидан сара спортчилар қатнашган мазкур нуфузли мусобақада юртимиз шарафини Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари муносиб ҳимоя қилишмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари бўлмиш Сирдарё вилоятнинг Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби қизлари ҳам беллашувларда муносиб иштирок этишмоқда. Жумладан, 52 кг вазн тоифасида Ҳилола Ортиқбоева, 57 кг вазн тоифасида  эса Фотима Қодировалар барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритишди. Бу ғалаба нафақат вилоят, балки мамлакатимиз спорт ҳаётида муҳим воқеа сифатида қайд этилмоқда.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири