Сирдарёлик божхоначилар Гулистон шаҳридаги “Навбаҳор” маҳалласида ёлғиз яшовчи улуғ 90 ёшни қаршилаётган Мунира аянинг хонадонида ўтказилди.
– Рамазон – меҳр-оқибат, мурувват ва бағрикенглик ойидир, – дейди бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Ҳотамов. – Улуғ айём – Рамазон Ҳайити байрами арафасида ёлғиз ва эҳтиёжманд бўлган оилаларга эътибор кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб, дардига малҳам бўлиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. Шу муносабат билан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан меҳр-мурувват ва эзгулик тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Бошқармада ташкил этилган волонтёрлар гуруҳи томонидан Мунира аянинг яшаш хонадони ҳудуди бегона ўтлардан тозаланиб, дарахт ва гуллар буталиб, бўяш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, божхоначилар Гулистон шаҳрининг "Боғишамол" ҳамда Боёвут туманидаги "Амир Темур" маҳаллаларида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, оиласида ногирони бўлган хонадонда яшовчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Ш.Суяров, ЎзА