Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик божхоначилар ҳушёрлиги ўз самарасини берди
13:46 / 2022-03-21

Божхона органлари томонидан маданий меросимизни асраш, уларнинг юртимиз ҳудудидан ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан ушбу пост орқали ҳаракатланаётган “Volvo” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда И.Р.га тегишли ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 21 дона бронзага ўхшаш қаттиқ жисмдан турли шаклларда ўйиб ясалган тарихий буюмлар борлиги аниқланди.


Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Миллий археология марказининг хулосасига мувофиқ, экспертизага тақдим қилинган 21 дона буюмлар ягона орнамент (нақш) туширилганлиги, ягона ўймакорлик шакллари борлиги, тош бўлакчаларининг бир хил вазнга эгалиги, Ўрта Осиёнинг XI-XIII асрларга оид ноёб топилмалари ҳисобланиши, Ўрта Осиё метрологияси учун муҳим тарихий манба эканлиги тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос Агентлигининг хулосасида ушбу 21 дона буюмлар амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ, тарихий қийматдаги бойликлар эканлиги ва умумий қиймати 210 миллион сўмни ташкил этиши ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланганлиги маълум бўлди.

Юқорида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА.