Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик болалар ментал арифметика мусобақасида ғолиб бўлди
11:28 / 2024-10-14

Сирдарё туманидаги "Эркатой" давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасасининг 6 нафар тарбияланувчиси ментал арифметика бўйича Тошкент шаҳридаги 73-умумтаълим мактабида ўтказилган вилоятлараро очиқ олимпиадада мусобақасида юқори ўринларни қўлга киритишди.

–Бунга осонликча эришилгани йўқ,–дейди муассаса раҳбари, Дўстлик" ордени соҳиби Малика Ғаниева.–Улар иқтидорларини юзага чиқаришда ўз соҳасининг етук билимдони бўлган, тажрибали тарбиячиларимизнинг ҳиссаси катта. Улар туфайли муассасада тарбияланаётган 550 нафарга яқин жажжи болажон нафақат ментал арифметикани, балки рус ва инглиз тилларини ҳам яхши ўзлаштиришяпти.

Ментал арифметика бўйича ўтказилган вилоятлараро очиқ олимпиада мусобақасида сирдарёлик 5 ёшли Жалолиддин Абдураҳмонов олий ўринни, Охун Абдуғаффоров ва Сарвиноз Эсонқуловалар эса 1-ўринни, Умид Бабаев ва Солиҳа Раҳматуллаевалар 2-ўринни, Фармон Абдумўминов 3-ўринни қўлга киритиб, ўз тенгқурлари олдида тенгсизликларини намойиш этишди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларининг медаль, диплом ва эсдалик совғалари берилди.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири